“Томоша” болалар мусиқий театр-студиясининг “Маърифат нури” театрлаштирилган мусиқали томошаси кенг жамоатчилик эътиборида...

13 Sep, 2021 - 11:17
955
“Томоша” болалар мусиқий театр-студиясининг “Маърифат нури” театрлаштирилган мусиқали томошаси кенг жамоатчилик эътиборида...

"Томоша" театри

Баҳодир Маджидович, Ўзбекистон Театрлар Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон санъат арбоби, бастакор Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ва Тошкент шаҳри театри директорлари ҳамда пойтахтдаги Президент мактаби, Ал Хоразмий мактаби, Абдулла Қодирий, Ибн Сино мактабларининг фаол ўқувчилари иштирок этди.


Театрлаштирилган мусиқали томошада мактабда тарих фани дарсида алломалар даврига саёҳат тарзида саҳналаштирилган. Мазкур томошада буюк алломалар Ал Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Мирзо Улуғбек, Амир Темур, Камолиддин Бехзод, Алишер Навоий ва Хусайн Бойқароларнинг ёшлигини,  уларнинг келажакдаги фаолиятининг илк босқичларини театрлаштирилган саҳналарда намоён этдилар. Театрлаштирилган томоша мусиқаларга бой, ҳар бир воқеага ўтишда сурхон бахшиси ва хоразм бахшисининг айтишувларига асосланган. Театрлаштирилган мусиқий томоша ёш томошабинларни тарихни ўрганишга шу билан бирга алломаларнинг болалик даври билан танишишга ундаши билан аҳамиятлидир. Бутун жаҳонга донғи кетган аждодларимизнинг болалигиданоқ илм-маърифатга интилиши ҳар бир ёш томошабинга ибрат бўлади.


Мазкур томошани кўрганда халқ донишмандлари айтганидек, “Бўладиган бола бошидан маълум” ибораси ёдга тушади.
Буюк алломаларнинг ёшлигини  ижро этган ўқувчиларнинг сўздан куй ва қўшиққа ўтишдаги актёрлик маҳорати томошабинларнинг олқишига сазовар бўлди. Тарихий асар бўлишига қарамай Кавсар Турдиеванинг содда ва жўн сўзлари болаларнинг жанрни тезроқ тушинишига ёрдам берган. Шу билан бирга театрлаштирилган томошада Ўзбек Миллий академик драма театрининг актёрлари Навруз Жумаев ва Нигина Анорбоеваларнинг иштироки Ёш актёрлар маҳорат мактаби вазифасини ўтади. 


Театрлаштирилган томошани саҳналаштиришда театр студиянинг Барно Эргашева, Фарух Ниязали, Наргиза Ахмедова, Алишер Абидов, каби ижодкорлари томонидан рақслар, куй-қўшиқлар тайёрланди. Либослар бўйича рассомлар Жаннат Қурбонова ва Сабина Ғофуровалар ҳар бир давр ва образга хос бўлган либосларни тўғри танлаганлиги, тарихга хос безаклар ўринли ишлатганлиги алоҳида диққатга сазовардир.


“Томоша” болалар мусиқий театр-студияси давлат театри сифатида йил давомида 2-3 та спектакллар саҳнашалаштириб, ёш томошабинлар эътиборига ҳавола этиб келмоқда. 


Театр студиянинг асосий ижодкорлари болалар эканлиги боис, репетициялар уларнинг ўқув дарсларидан бўш вақтларида ташкил этилади. Театр директори ва бадиий раҳбари Нодира Қурбонованинг бой тажрибаси, саъй-ҳаракатлари билан иқтидорли ва талантли болалар шаклланмоқда. Ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг турли жанрлари: фольклор-этнографик, мақом, эстрада йўналишларини замонавий услубда уйғунлаштириб, ягона театрлаштирилган саҳна асарлари бутун халқимиз қалбидан жой олганлиги шубҳасиз. Ўзбек санъатига актёр Собир Отажонов, хонандалар Достон Убайдуллаев, Ирода Дилроз каби истеъдодларни етказиб бермоқда. Бу йўлда “Томоша” болалар мусиқий театр-студияси ижодкорларига улкан зафарлар тилаб, янги-янги ижод намуналарини кутиб қоламиз.    
 

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash