ТАЙИНЛОВ

03 Aug, 2021 - 18:00
3666
ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ

Айни пайтда, Маданият вазирлиги Таълим муассасалари ва тармоқларни методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган  Мадиев Собир Хаитқулович Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакаларини ошириш тармоқ маркази директори этиб тайинланди. 

Собир Мадиев мазкур тайинловга қадар, Маданият вазирлигининг бир неча бошқармаларида хусусан, Таълим муассасалари ва тармоқларни методик таъминлаш бошқармаси бош мутахассиси, Таълим муассасалари ва тармоқларни методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Таълим муассасалари ва тармоқларни методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи каби масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Собир Мадиевнинг янги вазифасида сидқидилдан, бор билим ва тажрибасини ишга солиб меҳнат қилишига ишонамиз ва унинг келгусидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash