Халқаро конференция олдидан учрашув

14 Jan, 2022 - 10:00
484
Халқаро конференция олдидан учрашув

Ахборот ва матбуот хизмати

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида Ўзбекистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, академик Юнус Ражабий таваллудининг 125 йиллиги, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий таваллудининг 80 йиллиги, Юнус Ражабий уй-музейининг ташкил топганига 25 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган Халқаро илмий-амалий конференция Ташкилий қўмитасининг илк маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Халқаро илмий-амалий конференцияни юқори савияда ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича бир нечта долзарб масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, ташкилий қўмита ва ишчи гуруҳ аъзолари таркиби тузилди. Конференция ўтказиладиган сана жорий йилнинг 26-27-апрель кунлари этиб белгиланди. Ушбу учрашув давомида ташкилотчилар ва конференция иштирокчиларининг 2 кунлик режаси ишлаб чиқилиб, ЎзММСИ ва ҳамкор ташкилот раҳбарлари билан бошқа муҳим ташкилий масалалар юзасидан ҳам ўзаро келишувга эришилди.

 

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash