ҚОНУН ҲИМОЯЧИЛАРИГА ЭҲТИРОМ
08 Jan, 2022 - 10:00
479
Ахборот ва матбуот хизмати
Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиб, адолат тарозиси палласидаги тошларнинг тенг туриши учун шижоат кўрсатиб фидойилик билан меҳнат қилаётган бир касб эгалари борки, уларни ҳеч иккиланмай "Адолат посбонлари" дея оламиз.
Булар — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура ходимларидир.
Эл-юрт ташвишини ўз ташвиши деб билган бу соҳа вакилларини Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг ташкил этилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан самимий қутлаймиз!
Ватан равнақи, эл фаровонлиги йўлидаги машаққатли ва шарафли меҳнатингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Касбингизни эъзозлаб куйлаган таронамизни сизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром белгиси деб қабул қилинг.
Ҳамиша қадрингиз қаддингиз каби баланд бўлсин!
Озодбек Назарбеков
Маданият вазири