Муқимий театрида йиғилиш ўтказилди

04 Jan, 2022 - 22:00
504
Муқимий театрида йиғилиш ўтказилди

Ахборот ва матбуот хизмати


Бугун Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрида Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов иштирок этиб, театр санъати олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида театр жамаоси билан фикр алмашди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам ўрин олган бўлиб, Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрига бош режиссёр этиб Баҳодир Назаров тайинланганлиги расман эълон қилинди. 

"Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби, Халқаро Аҳмад Яссавий, Бобур мукофоти совриндори Баҳодир Назаров бугунги кунга қадар Муқимий театрида саҳналаштирувчи режиссёр вазифасида ишлаб келган. 

Йиғилиш сўнггида куни кеча қутлуғ ёшини нишонлаган устоз санъаткоримиз Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова Маданият вазирлиги ҳамда театр касаба уюшмаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилиб қўшалоқ байрам билан муборакбод этилди.

 

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash