ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
01 Jan, 2022 - 00:00
508
Ахборот ва матбуот хизмати
Маданият вазирлиги барча юртдошларимизни кириб келган янги 2022 йил билан муборакбод этади!
Эзгу ниятлар ила қарши олган Янги йилимиз юртимизга чексиз яхшиликлар олиб келсин. Инсон қадри юксалиб эътироф этилаётган жамиятимиз янада тараққий этсин. Ҳамюртларимизнинг барча орзу-ниятлари ижобат бўлсин.
Янги йил хонадонларимизга файз-барака, оилаларимизга шодликлар олиб келсин.
Янги йилингиз муборак бўлсин!