Сурхондарёлик бахшилар диққатига!
30 Mar, 2022 - 14:45
510
Ахборот ва матбуот хизмати
Республика бахшичилик санъати маркази ва Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида яшаб, ижод қилаётган бахшиларнинг ижод намуналари архивини яратиш ва телевидениянинг “Олтин фонди” да сақлаш ишларини ташкил этиш мақсадида замонавий техникалар билан жиҳозланган студияда бахшиларимиз томонидан ижро этилган достон ва термаларни ёзиб олиш йўлга қўйилди.
Дастурнинг навбатдаги меҳмони "Дўстлик" ордени соҳибаси Зулхумор бахши Шерназарова "Олтин қовоқ" достонини ижро этди.
Ўз ижодини келажак авлодларга қолдириш мақсадида бўлган барча бахшичилик санъати бўйича ижод этаётган бахшиларни қуйидаги манзилга мурожаат қилишларини сўраймиз.
+998 97 625 19 77 У.Норбоев