АССАЛОМ, НАВРЎЗ - ЯНГИЛИНИШ, МЕҲР- ОҚИБАТ ВА ҚАДР-ҚИММАТ АЙЁМИ
17 Mar, 2022 - 12:48
581
Ахборот ва матбуот хизмати
Барчамизга маълумки, халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида яққол мужассам этган янгиланиш ва юксалиш айёми Наврўз умумҳалқ байрами ҳар йили юртимизда катта шод-у ҳуррамлик билан нишонланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил Наврўз умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш қарори юзасидан Андижон вилоятида ҳам қизғин иш жараёни бошланди.
Театрлаштирилган байрам томошасида Андижон вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги тизим ташкилотлар томонидан тақдим этилган фольклор, мақом, эстрада, болалар қўшиқлари ва турли ҳил саҳна чиқишлари бадиий ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва сараланди.