НАВБАҲОР НАВРЎЗИМ, ХУШ КЕЛДИНГ!

17 Mar, 2022 - 11:41
607
НАВБАҲОР НАВРЎЗИМ, ХУШ КЕЛДИНГ!

Ахборот ва матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 йилги умумхалқ Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан жойларда, хусусан Марғилон шаҳридаги Маданият марказида ҳам «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида байрам тадбири кўтаринки руҳ ва юқори савияда ташкил этилди. 

Сектор раҳбарлари бошчилигида маҳаллаларда Ёшлар форуми доирасида байрам тантаналари ташкил этилиб, йигит-қизлар ўртасида спортнинг турли йўналишларида мусобоқалар, китобхонлик тадбирлари ўтказилди,  ҳунармандчилик кўргазмалари намойиш этилди. Барча ҳудудларда баҳор таомлари бўлган сумалак, ҳалим, кўк чучвара, кўк сомса каби баҳорий таомлар тайёрланди.

Тадбир давомида пойтахтдан ташриф буюрган Фотима Режаметова, Шавкат Комилов, Зуҳриддин Режаметов сингари элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг ташрифи ва байрам тилаклари эса тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди.

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash