Талабалар билан учрашув

16 Mar, 2022 - 19:06
546
Талабалар билан учрашув

Ахборот ва матбуот хизмати

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида "Yoshlar" телерадиоканали ёпиқ акциядорлик жамияти ҳамда Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда  институт талабалари билан ижодий учрашув ташкил қилинди.

Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад талабаларнинг ижодий ишлари, энг яхши диплом спектаклларини тасвирга олиб уни "Navo","Yoshlar", "Bolajon" телеканалларида эфирда узатишдан иборат.

Тадбирда Маданият вазирлиги матбуот котиби Орифжон Файзиев, "Yoshlar" телерадиоканали раҳбари Ҳусниддин Эргашев, телеканал бош муҳаррири Ҳамза Жумаев ҳамда институт ректори Иброҳим Юлдашев иштирок этди.

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash