Бугун Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

29 Sep, 2022 - 23:35
388
Бугун Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Axborot va matbuot xizmati

 

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз педагог ходимларига байрам табригини ўқиб эшиттирдим. "Ҳар бир инсон ҳаётда қандай ютуққа эришган бўлса, уларда қадрдон ўқитувчи ва устозларининг беқиёс ҳиссаси борлигини умрбод миннатдорлик билан эслайди", дейилади жумладан давлатимиз раҳбарининг қутловида. Президентимиз мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича бошланган ишлар албатта мантиқий якунига етказилиши, ўқитувчи ва домлалар, тарбиячи ва мураббийлар, илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароит яратиш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилишини таъкидлаганлар. Байрамингиз муборак бўлсин, ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash