“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ФАОЛИЯТИ ЧУҚУР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
15 Aug, 2021 - 18:00
684
Танқидий йиғилиш
“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда муассаса ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятининг ярим йиллик якунлари чуқур танқидий таҳлил қилинди.
Б.Аҳмедов айни пайтда муассаса олдида турган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудий бўлимлар томонидан сусткашликларга йўл қўйилаётганлиги ҳақида сўзлаб, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимлар билан боғлиқ масалаларга аниқ ечим топиш ҳақида муассаса раҳбариятига зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.
Шунингдек, йиғилиш давомида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига тайёргарлик жараёнлари, лицензия бериш масаласи, доимий равишда устоз-шогирд анъаналари асосида маҳорат сабоқларини ташкил этиб бориш, янги ижод намуналарини яратиш борасида шоир — бастакор —хонанда ижодий учлигининг ҳамкорлигини таъминлаш, ёш ижодкорлар билан ишлаш каби масалалар юзасидан ҳудудий бўлимлар ҳисоботлари ўрганилди ва жиддий таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида иш фаолияти мутлақо қониқарсиз деб топилган раҳбар-ходимларга тегишли чоралар кўрилиб, йиғилиш иштирокчиларига келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.