БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
14 Aug, 2021 - 12:00
682
Мустақилликка 30 йил
Истиқлолимизнинг 30 йиллик юбилей тантанасига тайёргарлик ишлари "Ўзбекконцерт” давлат муассасасида ҳам қизғин давом этмоқда.
Жараёнда турли ижодий гуруҳларнинг байрамга мос чиқишларини шакллантириш билан бирга, муассасанинг овоз ёзиш студиясида янги қўшиқлар ёзилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳамда ёш хонанда Малика Раҳмонова ижросида ватанпарварлик мавзусидаги янги қўшиқлар овоз тасмаларига муҳрланди.