ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК ТАНТАНАЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН КЕЧМОҚДА
12 Aug, 2021 - 18:00
697
Мустақиллик байрамига тайёргарлик
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бошчилигида ташкилий-ижодий гуруҳ вакиллари давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги тантаналарига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди.
Жараёнда, ижодкорлар томонидан тақдим этилаётган бадиий асарлар муҳокама этилиб, ҳар бир асарнинг савияси ва мазмунига алоҳида эътибор қаратилиши ҳамда улар орасидан саралаб олинадиган ижод намуналари ва намойиш этиладиган саҳна кўринишларнинг барчаси ўзига хос уйғунликда бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Муҳокама якунида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов ҳамда ёш ижодкор Муроджон Машрабов байрам тантанаси учун тайёрлаган янги ижод намуналарини тақдим этди.