ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМЛАРИ ИМЗОЛАНДИ
04 Aug, 2021 - 10:15
3693
Ўрнатилган тартибда кўриб чиқиб, мурожаатчига жавоб йўллаш учун
Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Ушбу тадбирда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов сўзга чиқиб, жорий йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар, хусусан, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жамиятга тадбиқ этилган маданий лойиҳалар ҳақида атрофлича тўхталди.
Шунингдек, келгусида ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган қатор лойиҳаларнинг ҳар икки соҳа тараққиётидаги ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Эндиликда, мазкур меморандумга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ходимлари Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон давлат консерваторияси ва шу каби манзилларда ўз ижодий малакаларини оширишади.
Таъкидлаш жоизки, бугун икки томонлама келишувга асосан имзоланган, ушбу меморандум доирасида амалга ошириладиган ҳамкорликлар нафақат маълум соҳа ривожига, балки мамлакатимиз истиқболи учун ҳам хизмат қилиб, кўплаб ёшлар ҳаётида янги саҳифалар очилишига замин яратади.