ЯНГИ САҲНА АСАРИДА МАҚОМ ТАРАННУМИ

31 Jul, 2021 - 12:00
3012
ЯНГИ САҲНА АСАРИДА МАҚОМ ТАРАННУМИ

ЯНГИ САҲНА АСАРИДА МАҚОМ ТАРАННУМИ

Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрида М.Тожибоев ва Ҳ.Расул қаламига мансуб “Мақоми танҳо” мақом спектаклининг жамоат кўриги бўлиб ўтди.

Достон Ҳақбердиев режиссёрлиги остида саҳналаштирилган мазкур спектаклнинг ёпиқ тақдимотида Ўзбек миллий мақом санъати маркази раҳбари Сойиб Бегматов, Театр арбоблари уюшмаси вакили, театршунос Тоҳир Дўстмуҳаммедов, драматург Ҳайитмат Расул, Фарғона давлат университети доценти Эмямин Қирғизов ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Мазкур янги саҳна асари комиссия аъзолари томонидан юқори баҳоланиб, томошабинлар эътиборига ҳавола этиш учун бир овоздан маъқулланди.
 

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash