МЕҲР ВА ЭЪТИБОРНИНГ АМАЛДАГИ НАМУНАСИ
30 Jul, 2021 - 15:50
2787
МЕҲР ВА ЭЪТИБОРНИНГ АМАЛДАГИ НАМУНАСИ
Маълумки, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбарининг ташрифидан сўнг, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев ушбу меҳрибонлик уйида бўлиб, мазкур муассаса тарбияланувчиси И. Раҳимжоновга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтнинг Театр санъати факультети “Эстрада ва оммавий томошалар режиссёрлиги” таълим йўналишига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификат, талабалик гувоҳномаси, китоблар жамланмаси, замонавий планшет ва қимматбаҳо совғаларни топширди.
Шу асосда, Ўзбекистон миллий университети ректори Иномжон Мажидов мазкур меҳрибонлик уйига келиб, муассаса тарбияланувчиси М.Новосёловага ЎзМУга талабаликка қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификат, талабалик гувоҳномаси ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки тарбияланувчи ташриф чоғида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан талабаликка қабул қилинган эди.