Ёш ижодкорлар учун ажойиб имконият
14 Jul, 2021 - 06:00
722
Ёш ижодкорлар учун ажойиб имконият
Хабарингиз бор, Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан ёш истеъдодларни кашф қилиш ва уларнинг ижодини юзага чиқариш мақсадида, жорий йилнинг 21-23 июнь кунлари кастинг ташкил этилган эди.
Асосан, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлимлари томонидан сараланган ёш истеъдод эгалари иштирок этган мазкур кастингнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб ўтди.
Унда, биринчи босқичда сараланган ёшлар ҳамда санъат ва маданият йўналишида таҳсил олаётган 40 нафардан зиёд истеъдод эгалари ўз ижодий чиқишлари билан иштирок этиб, соҳа мутахассисларидан иборат ижодий гуруҳ аъзолари кўригидан ўтди.
Дарвоқе, кастинг ғолиблари соҳанинг маҳоратли вакиллари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва босқичма-босқич ўз ижод намуналарини халқимизга тақдим этиб бориш имкониятига эга бўлади.