ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР САРАЛАНГАН КАСТИНГ ЯКУНЛАНДИ
14 Jul, 2021 - 18:00
723
ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР САРАЛАНГАН КАСТИНГ ЯКУНЛАНДИ
Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ёш истеъдодларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган кастингнинг иккинчи босқичида иштирок этаётган навбатдаги номзодларни саралаш жараёни бўлиб ўтди.
Кастингнинг биринчи босқичида 87 нафар номзод иштирок этган бўлса, иккинчи босқичда 70 нафар ёш ижрочилар қатнашди.
Мазкур босқичда, 30 нафардан ортиқ иштирокчиларнинг чиқишларини Ўзбекистон халқ ҳофизлари ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлардан иборат ижодий гуруҳ баҳолаб боришди.
Кастинг жараёнида саралаб олинган иқтидор эгалари ижодий гуруҳ аъзоларининг якуний хулосасидан сўнг эълон қилинади.