14-январь Ватан ҳимоячилари куни
13 Jan, 2022 - 22:00
469
Ахборот ва матбуот хизмати
Бугун Сергели туманида "14-январь Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 30 йиллиги" муносабати билан "Менинг армиям - менинг фахрим!" номли такдирлаш маросими ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда Сергели тумани Қўриқлаш бўлими ва Мудофаа ишлари бўлими ходимлари эсдалик совғалар билан такдирландилар.
Байрам муносабати билан туман Маданият бўлими, 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби хонандалари ҳамда 598-сонли мактабгача таьлим муассасасининг "Қалдирғоч" жамоаси иштирок этдилар.