Янги асар
12 Jan, 2022 - 09:00
488
Ахборот ва матбуот хизмати
Ўзбек Миллий Академик драма театрида “Садоқат билан...” (Офицерлар) драмасининг кенг жамоа кўриги бўлиб ўтди.
Драматург Нурилло Аббосхон қаламига мансуб мазкур асарни устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов саҳнага олиб чиқди.
Тақдимотда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, театр мутахассислари ва назариётчилари, Театр Арбоблари уюшмаси раиси ва аъзолари, устоз санъаткорлар, профессор устозлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.
Кўрикда сўзга чиққан ҳар бир театр мутахассиси спектаклнинг ютуқларини эътироф этиш билан биргаликда, айрим камчиликларни ҳам тилга олиб ўтдилар. Иш янада чиройли тус олишида ўртага ташланган таклифлар инобатга олинса, спектакль Ватан ҳимоячилари кунига муносиб туҳфа эканлиги яна бир карра эътироф этилди.