ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

08 Jan, 2022 - 18:45
496
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ахборот ва матбуот хизмати

Бахшичилик санъати UNESCОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилиши муносабати билан, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази шу йилнинг февраль ойида “МИЛЛИЙ БАХШИЧИЛИК САНЪАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказади.

Анжуманда: ИТМ ходимлари, ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари, Маданият ва санъат вакиллари ҳамда барча тадқиқотчилар иштирок этишлари мумкин.

Анжуманнинг йўналишлари:
•  Бахшичилик анъаналари, янгиланиш йўллари масалалари;
•  Бахши ва эпик ижод;
•  Устоз-шогирд ва бахшичилик мактаблари;
•  Бахши куйлари ва оҳанг йўллари;
•  Бахшчиликлик санъати ва таълим муаммолари;
•  Бахшичилик ва замонавий санъат турларининг муносабат масалалари.

Мақолалар 2022 йилнинг 15 февралигача қабул қилинади.

Анжуманда бевосита ва билвосита (zoom дастури орқали) иштирок этиш мумкин.
 
Батафсил  маълумот учун: 
+998919470432

 

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash