Юнус Ражабий уй музейи

05 Jan, 2022 - 18:30
519
Юнус Ражабий уй музейи

Ахборот ва матбуот хизмати

Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди.

Асрлар давомида улуғ шоир ва олимлар, моҳир бастакорлар, ҳофиз ва созандаларнинг машаққатли меҳнати ва фидоийлиги, ижодий тафаккури билан сайқал топиб келаётган ушбу ноёб санъат нафақат юртимиз ва шарқ мамлакатларида, балки дунё миқёсида катта шуҳрат ва эътибор қозонган.

Бугун ўзбек миллий мақом санъатининг етук намоёндаси, унинг ривожига улкан ҳисса қўшган санъат дарғаси Юнус Ражабий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан мақом йўлларида ижод қилувчи устоз санъаткорлар, мақомшунослар буюк ижодкорнинг уй-музейида бўлишди. Устоз хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, уларнинг қолдирган бой мероси, ҳаёт йўллари ҳақида илиқ хотиралар билан ўртоқлашишди.

 

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash