Наврўз шукуҳи давом этмоқда!

01 Apr, 2022 - 11:00
546
Наврўз шукуҳи давом этмоқда!

Ахборот ва матбуот хизмати

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида кўҳна ва ҳамиша навқирон Наврўз байрами тантанали нишонланди.

Байрам муносабати билан ёзилган тўкин дастурхондаги миллий таомларимиз ҳар бири ўз номи билан юртимизнинг қайси гўшасига тегишли эканлигини айтиб турибди. Шунингдек, миллий қадриятларимиздан "Келин салом", "Ёр-ёр" кабиларнинг ижро этилиши яна бир бор ўлмас қадриятларимизнинг нечоғли гўзал эканлигини кўрсатди.
Институтнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг кўтаринки кайфияти, самимий кулгу ва куй-наволар барчага унутилмас таассурот бағишлади. 
Тадбир доирасида самарали фаолият юритиб келаётган институтимизнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчи ва ходимлари тақдирланди.

Бугунги кундан олган гўзал таассуротларимиз ва хулосамиз шу бўлдики, Наврўз – халқимизнинг тарихи, маданияти, илмий тафаккур тарзини ўзида мужассам этган қомусий бир айёмдир.

Озодбек Назарбеков, 
Маданият вазири

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash