ТАЙИНЛОВ
30 Mar, 2022 - 10:40
527
Ахборот ва матбуот хизмати
Маданият вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Бобоёров Даврон Исматуллаевич Сурхондарё вилоят маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Даврон Бобоёров 1979 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Ҳозирги вақтга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида фаолият олиб борган.
Маданият вазирлиги жамоаси Даврон Бобоёровнинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.