РАСМИЙ МУНОСАБАТ

30 Mar, 2022 - 17:00
585
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ахборот ва матбуот хизмати

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги ПҚ-3892-сон қарори ҳамда “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармонида маданият ва истироҳат боғлари ҳамда маданият муассасалари фаолияти давлат-хусусий шериклик асосида самарали ташкил этилиши белгиланган.

Юқоридаги белгиланган вазифалар ижросини сифатли бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537 Қонунига мувофиқ фаолияти қониқарсиз, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган Маданият вазирлиги тасарруфидаги Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғи фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш бўйича хусусий тадбиркорлик субъекти “КИТ АВТО” масъулияти чекланган жамияти томонидан мурожаат келиб тушган.

Хусусий ташаббускор томонидан тақдим этилган давлат-хусусий шериклик таклиф лойиҳа ҳужжатлари қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиш агентлигининг расмий веб-сайтларида 45 кун давомида очиқ-ойдин ҳеч қандай чекловларсиз эълонга жойлаштирилган (https://madaniyat.uz/uz/post/284, https://pppda.uz/4300).

Ўзбекистон Республикаси “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-537 Қонуннинг 17-моддаси 11-бандига мувофиқ эълонда турган муддатда “Ёшлик” маданият ва истироҳат боғи фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш бўйича бошқа таклиф лойиҳалари келиб тушмаганлиги муносабати билан,  лойиҳа ташаббускори "КИТ АВТО” масъулияти чекланган жамияти билан тўғридан-тўғри давлат-хусусий шериклик битими имзоланган ҳамда ўрнатилган тартибда давлат реестрига олинган.

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ АХБОРОТ ВА МАТБУОТ ХИЗМАТИ

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash