Ибн Сино издошлари билан учрашдик
18 Mar, 2022 - 10:30
569
Ахборот ва матбуот хизмати
Баҳорнинг янгиланиш ва яшариш палласи саналган Наврўз айёми арафасида пойтахтимиздаги Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлдик.
Даставвал, ўқувчиларнинг таълим жараёни, эришган ютуқлари, маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ўрганиб, соҳада эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тингладик.
Қизғин баҳс мунозаралар, Маданият вазирлиги томонидан тайёрланган концерт дастурига уланди.
Ибн Сино издошлари билан бўлган учрашувдан олган хулосамиз шу бўлдики, бугуннинг ёшлари нафақат шижоату заковатли, балки истиқболли ғояларга бой, санъатсевар эканлигига амин бўлдик. Ишонамизки, бундай ёшлар ўз мақсадлари йўлида собитқадамлик билан олға бориб, юксак марраларни забт этади.
Озодбек Назарбеков
Маданият вазири