“Мўъжизалар олами”

17 Mar, 2022 - 15:20
540
“Мўъжизалар олами”

Ахборот ва матбуот хизмати

Термиз шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган “Мўъжизалар олами” ҳаваскорлик фокус ва иллюзия жамоасининг навбатдаги кўнгилочар томошаси шаҳардаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси ҳудудида жойлашган "Шодлик" маҳалласи Темир дафтар рўйхатидаги хонадонлар, мактабда таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзандлари, маҳалланинг уюшмаган ёшлари ва мактаб ўқувчилари 4 сеансдан иборат фокус ва иллюзия чиқишларини томоша қилишди. 

Ўқувчилар Термиз шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар халқ таълими бўлими, мактаб маъмурияти, Термиз шаҳар маданият бўлими ҳамда "Мўжизалар олами" жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash