“МАҚОМ” ФЕСТИВАЛИГА ДОИР ЭЪЛОН

16 Mar, 2022 - 18:03
526
“МАҚОМ” ФЕСТИВАЛИГА ДОИР ЭЪЛОН

Ахборот ва матбуот хизмати

Хабарингиз бор (https://t.me/madaniyatvazirligi/20182), Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Учтепа тумани ҳокимлиги ҳамда туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21 февраль куни «Мақом» фестивали эълон қилинган эди.

15 март соат 23:59 ҳолатига кўра танловда иштирок этиш учун белгиланган йўналишларда 150 дан ортиқ ижод намуналари «@maqom_festivalibot» га юборилган. Ҳозирги вақтда ижод намуналари ҳакамлар ҳайъати томонидан  баҳоланмоқда. 

Биринчи босқич бўйича хакамлар хайъати қарорига кўра, 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган хаваскорлар орасидан, 20 нафар қатнашчилар танлаб олинади ва фестиваль финал-концерт дастурига таклиф қилинади. 

Танлов шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

🔵 Батафсил
http://www.madaniyat.uz/uz/post/306

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash