ТАЪЗИЯ
15 Mar, 2022 - 23:04
526
Ахборот ва матбуот хизмати
Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшда вафот этди. 1936 йилнинг 10 март куни Самарканд вилоятида таваллуд топган устоз санъаткор ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намоёндаларидан бири эди.
Театр саҳнасидаги Луиза (“Макр ва муҳаббат”), Қорасоч (“Шубҳа”), Фусако (“Ўғирланган умр”), Хонзода (“Бой ила хизматчи”), Раҳима (“Комиссия”), Фотима (“Шошма, қуёш”), Сотти (“Келинлар қўзғолони”), Нодира (“Нодирабегим”), Ҳафиза (“Шоҳи сўзана”) каби 200 дан ортиқ; телевидение ва кино тасмаларидаги Она (“Аёл зоти”), Эна (“Тоғлик куёв”) , Зеби (“Тўланган қарз”), Салима (“Қора мушук”), Холида (“Абдуллажон”), Тўти (“Ипак дарахти”) сингари 100 га яқин ижро этган образларида инсон ҳаёти, дарди тўла акс этган жонли асарлар энди бизга хотира бўлиб қолади.
Маданият вазирлиги Тўти Юсупованинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.