ОНЛАЙН “МАҚОМ” ФЕСТИВАЛИ
21 Feb, 2022 - 16:35
3590
Ахборот ва матбуот хизмати
Диққат танлов!!!
Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъана ва қадриятларимизга хурмат рухида тарбиялаш, уларнинг шаклланишида номоддий маданий мерос намуналаридан самарали фойдаланиш, ёш авлод орасида етишиб чиқаётган истеъдодли ижодкорларни қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш ва уларнинг фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Учтепа тумани ҳокимлиги ҳамда туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда онлайн “МАҚОМ” ФЕСТИВАЛИни эълон қилади.
Танлов иштирокчилари телеграмм ижтимоий тармоқоғида ташкил этилган махсус http://t.me/maqom_festivalibot га беш дақиқалик ижодий видео лавхаларини жўнатишлари шарт. Иштирокчиларнинг мақом йўналишидаги асарлари бадиий кенгашга хавола қилиниб, Кенгаш аъзолари видео лавхалар асосида энг яхши қатнашчиларни танлаб олишади..
Фестиваль қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
-Энг яхши эркак мақом ижрочиси,
-Энг яхши аёл мақом ижрочиси,
-Энг яхши мақом ансамбли,
Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган хаваскорлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар ўз дастурларини созандалар ансамбли ёки якка созанда жўрлигида (ёки ўзи мусиқа чолғусида жўр бўлиши орқали) жонли тарзда ижро этишлари шарт. Созандалар ансамбли таркиби ўзбек миллий чолғулари (танбур, дутор, рубоб, уд, чанг, қонун, най, қўшнай, ғижжак, доира, ноғора)дан иборат бўлиши лозим.
Фестивални биринчи шартидан танлаб олинган қатнашчилар ташкилий ишчи гурухига қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари лозим:
-Паспорт нусхаси,
-Шахсий варақа,
-10х15 хажмдаги икки дона ижодий фотосуръат,
-3х4 хажмдаги икки дона фотосуръат,
-Ижод дастури.
Биринчи босқичда хакамлар хайъати қарорига кўра 20 нафар қатнашчилар танлаб олинади ва фестиваль финал-концерт дастурига таклиф қилинади. Фестивални юқори савияда ташкил этиш мақсадида уни ўтказиш муддатлари хақида камида йигирма кун олдин фестиваль қатнашчиларига ташкилий гурух томонидан хабар берилади.
Фестиваль иштирокчиларининг дастури қуйидагилардан (шу мавзудаги асарлардан хохлаганини ижро этишлари мумкин) иборат бўлади:
1.Вохаларга хос бўлган асарлардан наъмуна:
-Сегох,
-Ушшоқ,
-Тошкент ироқи,
-Муножот,
-Чўли ироқ,
-Суворалардан бири,
-Эшвой,
-Хоразм нақшларидан бири.
2. Халқи ашулаларидан наъмуна:
-Қўча боғи 1 ёки 2,
-Гиря 1 ёки 2,
-Қўшчинор,
-Тановарлардан бири,
-Чоргох,
-Мискин,
-Дугох хусайний,
-Баётлардан бири.
3.Бастакорлар асарларидан бири:
-Х. Абдурасулов, Ж. Султонов, Ғ. Тошматов, К. Хабборов, М. Муртазаев, Ф. Содиқов, О. Хотамов, К. Отаниёзов, Ф. Мамадалиев, Д. Зокиров, Т. Жалилов, Х. Тўхтасинов, Ш. Мирзаев, М. Мирзаев, С. Калонов.
4. Катта ашулардан бири:
-Хамнафасликда, ансамбл жўрликсиз ёки ансамбль жўрлигида ижро этилиши мумкин.
Фестиваль ташкилий-ишчи гурух фестивал иштирокчилари дастурига танлов эълон қилинган кунга қадар ўзгартириш киритиш хуқуқига эга.
Фестивал ғолибларига (юқорида қайд қилинган номинация ғолибларига) Учтепа тумани хокимининг пул мукофоти, қатнашчиларига эса эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилади.
-Энг яхши эркак мақом ижрочиси учун;
1-ўрин. Йигирма миллион сўм,
2-ўрин. Ўн миллион сўм,
3-ўрин. Беш миллион сўм.
-Энг яхши аёл мақом ижрочиси учун;
1-ўрин. Йигирма миллион сўм,
2-ўрин. Ўн миллион сўм,
3-ўрин. Беш миллион сўм.
-Энг яхши мақом ансамбли учун;
1-ўрин. Ўттиз миллион сўм,
2-ўрин. Йигирма миллион сўм,
3-ўрин. Ўн миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Фестиваль Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканали орқали ёзиб олинади ва тўлиқ форматда эфирга узатилади.
Шошилинг! Имкониятни қўлдан бой берманг!
Ижод намуналарингизни 2022 йил 10 мартга қадар қуйидаги http://t.me/maqom_festivalibot манзилга йўлланг.