“Ёш вокал ижрочилари” республика кўрик-танлови

14 Feb, 2022 - 15:31
2636
“Ёш вокал ижрочилари” республика кўрик-танлови

Axborot va matbuot xizmati

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
2022 йил 25 февраль 1 март кунлари “Ёш вокал ижрочилари” республика кўрик-танловини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 декабрдаги 
ПҚ-64-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда опера санъатини янада юксалтириш, моҳир ижрочиларни кашф этиш, опера санъати ижрочиларининг маҳорати, истеъдоди ва қобилиятини намоён этиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш, опера санъати ижрочиларни юксак даражага кўтариш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш, опера санъати ижрочилигининг ижро имкониятларини ошириш ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан оммани таништириш мақсадида Маданият вазирлиги танлов эълон қилади. 
Танловда болалар ва санъат мактаблари ўқитувчилари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб интернатлари, мусиқа ва санъат коллежлари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг ижрочилари (1-гуруҳ 16-22 ёш, 2-гуруҳ 22-32 ёш) иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар 2022 йил 22 февралга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
3х4 см ўлчамдаги 2 та ва 9х12 см ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат;
танловда иштирок этиш учун ижро дастури.
Иштирокчиларнинг танлов давомидаги ижро этиш навбати белгиланган тартибда қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов якунига қадар сақлаб қолинади.
Асарлар ёддан ижро этилади.
Барча асарлар нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади. 
Танлов икки босқичдан саралаш ва якуний (финал) иборат бўлади.
Саралаш босқичи
Рояльда ижро. Бунда 3 та асар ижро этилиши керак. 
1. Ўзбек композиторлари романси.
2. Рус ёки Европа композиторлари операларидан ария 19-20 аср.
3. Романс (иштирокчи танловига кўра).
Якуний (финал) босқич
Финалга 10-та ижрочи саралаб олинади. 
Бунда 2 та асар симфоник оркестр жўрлигида ижро этилади: 
1. Ўзбек композиторлари операларидан ария. 
2. Рус ёки Европа композиторлари операларидан ария (19-20 аср).
Танлов иштирокчилари қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:
ижро маҳорати;
профессионал тайёргарлиги;
репертуар савияси;
саҳна маданияти ва артистик маҳорати.
Танловнинг саралаш ва якуний босқичларида иштирокчиларнинг ижро маҳорати ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 
баллик тизими бўйича баҳоланади.
Танловнинг саралаш босқичида умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг якуний (финал) босқичига ўтказилади. 
Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Танловда энг кўп умумий балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг Гран-при, 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.
Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.
Танлов ғолиблари махсус диплом, тегишли миқдорларда пул мукофотлари ҳамда танловнинг Гран-при ва 1-ўрин ғолиблари (талабалардан ташқари) мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.


Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Зарафшон кўчаси, 
 28-уй. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри Тел.: 71 233-56-09, +998 90-992-64-15

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash