Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси сабабли тадбиркорлик фаолиятида юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида
15 Jan, 2021 - 18:24
767
Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси сабабли тадбиркорлик фаолиятида юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси сабабли тадбиркорлик фаолиятида юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида “Бизнес-клиника” лойиҳасини жорий этди.
Лойиҳа доирасида Палат томонидан 1094 қисқа рақамли ягона алоқа маркази орқали тадбиркорлар карантин ва ундан кейинги даврда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорларда белгиланган имтиёз ва қўллаб-қувватлаш механизмларидан тўлиқ фойдаланишлари мақсадида бепул юридик ва бизнес консультациялар бериб келинмоқда.
Тадбиркорлар билан доимий алоқада бўлиш ва уларни тадбиркорлик йўналишидаги янгиликлардан хабардор қилиб бориш мақсадида алоқа марказидан ташқари https://t.me/biznes телеграм канали ва www.businessinfo.uz веб-сайти ишга туширилган.