Мусулмон оқсоқоллар кенгаши бош котиби билан учрашдик

21 Nov, 2023 - 20:53
328
Мусулмон оқсоқоллар кенгаши бош котиби билан учрашдик

Jamoatchilik bilan aloqalar (axborot xizmati) bo'limi

Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган халқаро Мусулмон оқсоқоллар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдулсалом раҳбарлигидаги делегация билан учрашдик. 

Суҳбат аввалида,  Муҳаммад Абдулсалом Ўзбекистон ислом оламига хизмат қилган, ислом тамаддунига улкан ҳисса қўшган уламолар юрти эканлигини алоҳида ҳурмат билан эътироф этди.
Шу билан бирга, ҳамкорликда ўзбек уламоларининг ана шу ҳиссалари тўғрисида кўргазма ташкил этиш таклифини билдирди.

Бу таклифни мамнуният билан қабул қилиш баробарида ISESCO  томонидан 2025 йил Самарқанд “Ислом дунёси маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши доирасида ҳамкорликда “Ислом маданияти – тинчлик рамзи” илмий анжуманини ўтказиш ҳамда Имом Бухорий, Термизий каби улуғ алломаларимиз ҳақида фильм суратга олиш таклифларини илгари сурдик. 

Шунингдек, Ўзбекистон маданий мероси ҳамда зиёрат туризми салоҳиятини оширишда янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва шу доирада ўзаро тажриба алмашиш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашдик. 

 Бир сўз билан айтганда, мулоқотимиз юқори савия ва кўтаринки кайфиятда кечди. Энг муҳими, истиқболли таклифларга бой бўлди.

O'zbekiston Respublikasi Madaniyat Vazirligi MM

Rasmiy sahifa



Biz bilan aloqa

Topilgan xatoni izohlash